TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Migration.uz | Хабарлар
Migration.uz | Хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #279

@migration_TMMA

Migration.uz | Хабарлар

Үзэлт333Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 22024.04.02 06:22
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Россияда энди Ўзбекистон “права”си ўтмайдими? 1 апрелдан #Россия'да ҳайдовчилик гувоҳномасига оид ўзгаришлар кучга кирди. Унга кўра хорижий “права”лар мажбурий равишда алмаштирилиши керак. ‼️Бироқ бу фақат қуйидаги тоифадагиларга тегишли: ✅яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) олганлар (оладиганлар); ✅Россия фуқаролигини олган (оладиган) хорижликлар. ☝️Демак, ўзбекистонлик 1 апрелдан кейин Россияда ВНЖ ёки фуқароликни олса, унинг миллий “права”си бир йилгача амал қилади. Бир йил ўтиб эса тан олинмайди. 2024 йил 1 апрелгача ВНЖ ёки фуқароликни олган ўзбекистонликнинг миллий “праваси” 2025 йил 1 апрелгача амал қилади. ✍️Улар Россия “правасини” бир йил ичида соддалаштирилган тартибда алмаштириб олишлари мумкин. М, А, В тоифали “правани” алмаштириш учун фақат назарий (тест) имтиҳон топширалади. Қолгани учун “практика” имтиҳонини ҳам топшириш керак. ❗️Диққат, муҳим: агар сизда ВНЖ ёки Россия фуқаролиги бўлмаса, миллий “правангиз” билан шахсий мақсадларда машина ҳайдаб юраверсангиз бўлади. Биласизки, ўзбекистонликлар Россияда такси ёки жамоат транспортида ишлаш учун шундоқ ҳам Россия “правасига” эга бўлиши шарт. Қисқача айтганда, янги ўзгаришлар фақат ВНЖ олган ёки фуқаролиги борларга (бўладиганларга) тааллуқли. Шахсий мақсадларда машина ҳайдаб юрган оддий мигрантларга алоқаси йўқ. Фойдали маълумотни танишларга юбориб қўйинг @migration_TMMA