Нийтлэлийн агуулга
Билиб қўйган яхши. 🇰🇷 Кореяда юрганизда маъмурий жазо олишингиз мумкин бўлган ҳаракатлар. Кичик ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонун жиддий ёки оғир жиноят ҳисобланмасада, лекин бошқаларга зарар етказадиган ёки жамоат тартибига зид бўлган қилмишларни назарда тутади. Кичик ҳуқуқбузарликлар учун жарималар қўлланилади ёки умумий ҳукм орқали жазоланади (расмий суд тартибида эмас) Жаримага тортиладиган шахслар ❌Сигарет қолдиғи, сақич, қоғоз, ахлат ва бошқаларни қасддан ташлайдиган ҳаракатлар. ❌Йўлда ёки паркда ва бошқа жойларда қасддан тупуриш ёки ҳожат ишини қиладиган ҳаракатлар. ❌Парк ёки истироҳат боғларда гуллар ёки дарахтларни узиш ҳаракатлари. ❌Узрли сабабларсиз йўлни тўсиш ёки баҳслашиш ҳаракатлари. ❌Мусиқа асбоби, радио, телевизор ва бошқаларнинг товушни ҳаддан ташқари баланд қилиш ҳаракатлари. ❌Баланд овозда гапириб ёки қўшиқ айтиб шовқин қилиш ҳаракатлари. ❌Станция ва автобус бекатларида навбатда турганда навбатни бузиб ўтиш ҳаракатлари. @migration_TMMA