TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Migration.uz | Хабарлар

TGINSIGHT SIMILAR POSTS

Төстэй агуулга хайх

Эх суваг @migration_TMMA · Post #37 · 11-р сарын 15

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Айрим тадбиркорларга лицензиясиз шуғулланишга рухсат берилади 🔰Фармонга мувофиқ,2023 йил 1 январдан электрон тижорат, транспорт ва логистика, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари бўйича юридик шахс бўлган тадбиркорларнинг замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот ва хизматларни чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича “Тартибга солиш қумдони”махсус ҳуқуқий режими жорий этилади. ☑️2023 йил 1 январдан: 🔹 Махсус ҳуқуқий режим доирасида тадбиркорларга қуйидагиларга рухсат этилади: ▫️янги маҳсулот ва хизматларни жорий қилиш фаолиятини чекланган доирада тартибга солиш орқали айрим қонунчилик ҳужжатларига амал қилмаслик; ▫️лицензиясиз ва рухсат бериш ҳужжатисиз фаолиятни амалга ошириш; 🔹Махсус ҳуқуқий режим ваколатли орган ва ташаббускор ўртасида ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида тузиладиган келишувга асосан жорий этилади; 🔹Махсус ҳуқуқий режим якунлари бўйича ваколатли орган томонидан 1 ойда: ▫️синовдан ўтказилган маҳсулот ва хизматларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади; ▫️маҳсулот ва хизматларни жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. 🗓 Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 1 январгача “Махсус ҳуқуқий режим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. 🏢 Адлия вазирлиги Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрининг оператори ҳисобланади. ✅ Ягона реестр қуйидаги босқичларда шакллантирилади: ▫️биринчи босқичда (2023 йил)– қурилиш, савдо, умумий овқатланиш, таълим ва транспорт соҳаларидаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади; ▫️иккинчи босқичда (2024–2025 йиллар) – барча соҳалардаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади; ▫️Ягона реестр 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади. @migrant_tadbirkor

Үр дүн

182 төстэй нийтлэл олдлоо

Ерөнхий глобал хайлт

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati

@Chilonzor_tuman_hokimligi · Post #83464 · 2026.04.17 05:33

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди Адлия вазирлиги ягона QR-кодлар бўйича идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3817, 15.04.2026 й.). 📝 Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ–246-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди. ✍️Эслатиб ўтамиз, ушбу Фармон билан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун босқичма-босқич ягона QR -код орқали тўловларни қабул қилиш тизими жорий этилиши белгиланган. 📑 Унга кўра, QR-код орқали тўловларни амалга оширишнинг ягона тартиби ҳамда ягона QR-код тизими иштирокчиларининг вазифалари белгиланди. 📜 Ягона QR-код – фойдаланувчиларга исталган банк ёки тўлов ташкилотининг мобил иловаси орқали тўловларни амалга ошириш имконини беради. ✅ Мазкур қоидалар қуйидагиларни назарда тутади: ▫️ QR-кодлар статик ва динамик турларга ажратилади; ▫️ барча тўлов тизимларининг ягона QR-код тизими орқали ўзаро интеграцияси таъминланади; ▫️ QR-код тизими оператори томонидан тўловлар ҳақидаги маълумот ва ҳисоб-китобларлар автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади ва реал вақт режимида QR-код тизими иштирокчиларига етказилади; ▫️ QR-код тизими доирасида мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати ва мурожаатларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни юклаб олиш имконияти яратилади. 📁 Қоидаларга кўра, ҳар бир фойдаланувчига мобил иловалар орқали QR-кодни сканерлаш, тўлов суммасини тасдиқлаш ва ҳар бир операция бўйича онлайн маълумотнома олиш ва транзакциялар тарихи билан танишиш имконияти тақдим этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati

@Chilonzor_tuman_hokimligi · Post #83203 · 2026.04.13 05:12

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Илм-фан салоҳияти янада оширилади 🔰 Фармонга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази негизида Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази ташкил этилади. 💸 Республика давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига муайян ўқув йили учун ажратилган грант квоталарининг тўлмай қолган қисми ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача бўлган иқтидорли чет эл фуқароларига олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун грант беришни назарда тутувчи “Янги Ўзбекистон стипендияси” дастури амалга оширилади. 📝 2026/2027 ўқув йилидан олий таълим ташкилотларига хорижий талабаларни қабул қилишнинг амалдаги тартибига қўшимча тариқасида “Study in Uzbekistan” платформаси орқали қабул қилиш йўлга қўйилади. 📑2026/2027 ўқув йилидан таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар таълимнинг кейинги босқичи учун ҳужжат топширишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификатни тақдим этишдан озод этилади. ✅ Қуйидагилар ташкил этилади: 🔹 Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази негизида Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш маркази; 🔹 Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси ҳамда Ёшлар академияси негизида Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati

@Chilonzor_tuman_hokimligi · Post #82336 · 2026.03.30 05:17

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Миллий табиат боғлари ташкил этилади “Овжазсой – Мовий тоғлар”, “Писком”, “Фарғона” миллий табиат боғларини ташкил этиш ва “Поп” миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–109-сон, 25.03.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, Тошкент вилоятида қуйидагилар ташкил этилади: 🔹 Оҳангарон туманидаги Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигининг “Овжазсой” участкасидаги 9,2 минг гектар ер майдонида “Овжазсой – Мовий тоғлар” миллий табиат боғи; 🔹 Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг 156,7 минг гектар ер майдонида “Писком” миллий табиат боғи. 🌴 Фарғона вилояти Ўзбекистон ва Сўх туманларидаги 13,9 минг гектар давлат захира ерлари ҳамда Фарғона ва Қўқон давлат ўрмон хўжаликларининг 8,9 минг гектар ер майдонлари ҳисобига умумий майдони 22,9 минг гектардан иборат “Фарғона” миллий табиат боғи ташкил этилади. ✅ Наманган вилояти Мингбулоқ ва Поп адирликларида 33,6 минг гектар давлат захира ерлари ҳамда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигининг 91,2 минг гектар ер майдони ҳисобига “Поп” миллий табиат боғи ҳудуди 125,3 минг гектарга кенгайтирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati

@Chilonzor_tuman_hokimligi · Post #82241 · 2026.03.27 04:28

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлашжамғармаси ташкил этилади “Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–107-сон, 24.03.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Қуйидагилар мазкур қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан: 🔹 спорт соҳасини молиялаштиришнинг замонавий механизмлари ва муқобил молиялаштириш манбаларини жорий этиш; 🔹 спорт соҳасига ажратилаётган маблағлар йўналтирилишини марказлаштириш, бюджет маблағлари ҳажмини кенгайтириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш. 💸 Қарорга кўра, Спорт вазирлиги ҳузурида Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади. 📑2026 йил 1 апрелдан: 🔸 спорт федерация (уюшма)си фаолияти билан боғлиқ йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркорни спорт федерация (уюшма)ларининг ижро органларига киритиш йўлга қўйилади; 🔸 профессионал футбол клублари фаолияти билан боғлиқ бўлган йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳига профессионал футбол клубини ишончли бошқарувга бериш амалиёти жорий этилади. ⏳2026 йил 1 апрелдан 2029 йил 1 апрелга қадар бўлган даврда Суперлига ва Пролигада иштирок этувчи футбол клублари футболчилари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади ҳамда улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati

@Chilonzor_tuman_hokimligi · Post #81482 · 2026.03.14 04:32

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Аграр сектор замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланади “Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–97-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган мақсад қишлоқ хўжалигида механизациялаш даражасини ошириш, жумладан, 2026 йилда пахтани машиналар ёрдамида териб олиш улушини 70 фоизгача етказиш этиб белгиланди. 💸 Қарорга кўра, 2026 йилда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари харидини молиялаштириш учун давлат кафолати остида жалб қилинадиган хорижий кредит линиялари ҳисобидан тижорат банклари орқали 400 млн АҚШ долларигача бўлган миқдорда маблағлар йўналтирилиши таъминланади. 💰 Тижорат банклари барча турдаги қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари хариди учун 10 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банк асосий ставкага 4 фоиз банк маржаси билан миллий валютада кредитлар ажратади. ⏳ 2026 йилдан имтиёзли кредит ва лизинг шартлари асосида етказиб бериладиган пахта ва ғалла комбайнлари бўйича кредит ва лизинг тўловларини тўлаш муддати ушбу техникаларни харид қилувчилар учун йилига 2 марта 31 январь ҳамда 31 июль саналари этиб белгиланди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati

@Chilonzor_tuman_hokimligi · Post #81481 · 2026.03.14 04:31

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Аграр сектор замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланади “Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–97-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган мақсад қишлоқ хўжалигида механизациялаш даражасини ошириш, жумладан, 2026 йилда пахтани машиналар ёрдамида териб олиш улушини 70 фоизгача етказиш этиб белгиланди. 💸 Қарорга кўра, 2026 йилда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари харидини молиялаштириш учун давлат кафолати остида жалб қилинадиган хорижий кредит линиялари ҳисобидан тижорат банклари орқали 400 млн АҚШ долларигача бўлган миқдорда маблағлар йўналтирилиши таъминланади. 💰 Тижорат банклари барча турдаги қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари хариди учун 10 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банк асосий ставкага 4 фоиз банк маржаси билан миллий валютада кредитлар ажратади. ⏳ 2026 йилдан имтиёзли кредит ва лизинг шартлари асосида етказиб бериладиган пахта ва ғалла комбайнлари бўйича кредит ва лизинг тўловларини тўлаш муддати ушбу техникаларни харид қилувчилар учун йилига 2 марта 31 январь ҳамда 31 июль саналари этиб белгиланди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati

@Chilonzor_tuman_hokimligi · Post #81338 · 2026.03.13 04:24

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади Қонун (ЎРҚ–1121-сон, 11.03.2026 й.) билан аЖиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 🔰 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ➖ фуқароларга БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 25 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. 📌Амалдаги таҳрирда фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган. 🗒 Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш, ➖ БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди. 📌 Амалдаги таҳрирда жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда белгиланган. 📙 Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик, – ➖ БҲМнинг 30 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланди. 📌 Амалдаги таҳрирда жариманинг энг кам миқдори БҲМнинг 25 баравари этиб белгиланган. 👉 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati

@Chilonzor_tuman_hokimligi · Post #81244 · 2026.03.11 04:20

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади “Ипакчилик соҳасини янги тизим асосида ривожлантириш ҳамда озуқа базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–87-сон, 06.03.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан: 💸 пилла етиштирувчиларга (ипак қурти боқувчи ва касаначиларга) “маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарори асосида пиллачилик кластери ҳақиқатда пилла учун тўлаб берган маблағларнинг 35 фоизи миқдорида субсидия ажратилади; 💰 Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (Ўрмон агентлиги) балансидаги ер майдонларида ташкил этиладиган тутзорларда пилла кооперативи тузиш мақсадлари учун ушбу кооператив аъзоси ҳисобланадиган камбағал оилаларга (1 та оиланинг 1 нафар аъзосига фақат 1 марта)4 млн сўмдан субсидия ажратилади; 🗒 ипак қуртини парваришлашда зарур бўладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш учун касаначиларга 3 йил муддатга БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади; ✅ уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараваридан ошмаган қисми компенсация қилиб берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati

@Chilonzor_tuman_hokimligi · Post #81210 · 2026.03.10 04:44

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқариш рағбатлантирилади “Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–35-сон, 05.03.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, 2026 йилда фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔸 ишлаб чиқариш ҳажмини 8,5 трлн сўмга етказиш; 🔸 қиймати 1 млрд АҚШ доллари бўлган истиқболли инвестиция лойиҳаларини шакллантириш; 🔸800 млн АҚШ долларлик янги инвестиция лойиҳаларини бошлаш. 💰 Фармонга кўра, оригинал дори воситаларининг патент муддати тугагандан сўнг 1 йил ичида: 🔹 ушбу дориларнинг ишлаб чиқарувчиларига технологиялар трансфери харажатларининг 50 фоизи, бироқ 50 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисми; 🔹 ёки маҳсулотни яратишдаги илмий тадқиқот харажатларининг 50 фоизи, бироқ 100 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади. 📝 2027 йил 1 январдан “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP” миллий сертификатига эга бўлган корхоналарга уларнинг ишлаб чиқариш линияларида сертификат амал қилиш муддатида биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаришга рухсат берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati

@Chilonzor_tuman_hokimligi · Post #81055 · 2026.03.05 04:26

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ ТОП-300 таликка кирган университетларда ўқиш истагидаги ёшлар ва педагогларга таълим кредити берилади Ҳукумат қарори (88-сон, 02.03.2026 й.) билан “Хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш истагидаги ёшлар ва педагог ходимларга таълим кредитини ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низом Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли таълим кредитини ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди. 📝 Низомга кўра, таълим кредити қуйида талабларга жавоб берадиган ёшлар (30 ёшдан ошмаган, шу жумладан, 30 ёшда бўлган) ва педагогларга ажратилади: 🔹 QS (Quacquarelli Symonds) ёки THE (The Times Higher Education) бўйича ТОП-300 таликка киритилган хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган; 🔹 Ўзбекистон фуқаролари бўлган. 💸 Кредит уларнинг бакалавриат ҳамда магистратура дастурларида таълим олишлари учун ажратилади. 💰 Кредит 1 ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордаги эквивалентда миллий валютада ажратилади. ⏳ Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади. 📑 Кредит олувчибанкка мурожаат қилишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: ▫️ ариза; ▫️ шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси; ▫️ таклифнома-хат(1-курслар учун); ▫️ академик ўзлаштириш натижалари (2-курсдан бошлаб); ▫️ тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича шартнома ҳамда олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари кўрсатилган инвойс; ▫️ биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари юзасидан маълумот; ▫️ меҳнат дафтарчасидан кўчирма (30 ёшдан ошган педагоглар учун). ✅ Таълим кредити ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati

@Chilonzor_tuman_hokimligi · Post #81027 · 2026.03.04 04:37

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олди олинади “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–33-сон, 03.03.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Мазкур Фармоннинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔹никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш ҳолатларининг (эрта никоҳ) олдини олишга эришиш; 🔹молиявий мустақилликка эришган ва оила қуришга ҳар томонлама тайёр бўлган ёшлар ўртасида никоҳ тузишни рағбатлантириш; 🔹 аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш орқали уларнинг сонини кескин қисқартириш. ✅ Фармонга кўра, никоҳ ёшини камайтиришнинг аниқ (тугал) асосларини белгилаш тўғрисидаги таклиф маъқулланди. 💸 2027 йилдан ҳар иккала тараф камида 21 ёшга тўлганда 1-маротаба никоҳ тузган ёш оилалар учун: 🔸 давлат томонидан қўшимча имтиёз ва бошқа шаклдаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади; 🔸 ушбу оилалар Ижтимоий реестрга киритилганда, оилалар аъзоларига тақдим этиладиган молиявий кўмаклар (субсидия, ссуда, грантлар) қонунчиликда белгиланган миқдорлардан 1,5 бараварга оширилган ҳолда берилади; 🔸 никоҳ шартномасини тузган никоҳланувчилар никоҳни қайд этиш учун белгиланган давлат божидан озод этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati

@Chilonzor_tuman_hokimligi · Post #80949 · 2026.03.03 05:27

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги жорий этилди Адлия вазирлиги Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3783, 28.02.2026 й.). 📝 Миллий рейтинг Таълим сифатини таъминлаш агентлиги томонидан юритилади. ✅ Давлат ва нодавлат ОТТлар қуйидаги 4 та тоифа бўйича миллий рейтингга киритилади: ▪️ амалий фанлар; ▪️ тиббиёт фанлари; ▪️ ижтимоий-гуманитар фанлар; ▪️ ижод (спорт). ⌛️ Ҳар йили 1 ноябрга қадар ўтган йил учун миллий рейтинг натижалари эълон қилинади. 🗒 Бунда, ҳар йили 1 июнга қадар талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровнома ва халқаро экспертлар ўртасида халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровнома ўтказилади. ☑️ Миллий рейтингни ҳисоблашда фойдаланиладиган жами 25 та индикатордан 5 таси умуммиллий сўровнома асосида аниқланади ҳамда ушбу сўровнома натижалари инобатга олиниши учун ОТТдаги талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг камида 20 фоизи сўровномада иштирок этиши лозим. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

123•••10•••1516
Өмнөх1/16 хуудасДараах