TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Migration.uz | Хабарлар
Migration.uz | Хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #427

@migration_TMMA

Migration.uz | Хабарлар

Үзэлт599Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн10-р сарын 242024.10.24 13:36
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

❗️Миграция агентлиги ташкил этилди “Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-162-сон, 17.10.2024 й.) қабул қилинди 🏢 Фармонга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди. 🗂 Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади. ✅ Агентлик ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади. 🗓 2025 йил 1 январдан: 🔹Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказишга рухсат этилади; 🔹Агентлик зиммасига у томонидан ўтказилган ҳар қандай текшириш натижаси бўйича тузилган баённомалар, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари сони ва хусусияти ҳақидаги маълумотларни мажбурий тартибда 5 кунда “Xorijda ish” электрон дастурига жойлаштириб бориш мажбурияти юкланади. @migration_TMMA