TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Migration.uz | Хабарлар

TGINSIGHT SIMILAR POSTS

Төстэй агуулга хайх

Эх суваг @migration_TMMA · Post #47 · 12-р сарын 29

#Савол: Хориждан ускуна олиб киришда қанақа имтиёзлар бор? Батафсил маълумот @migrant_tadbirkor

Hashtags

Үр дүн

21 төстэй нийтлэл олдлоо

Ерөнхий глобал хайлт

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

@yangiqorganhokimligi · Post #56037 · 2026.04.01 14:03

#савол-жавоб 💬Техникумда ўқиш даври иш стажига қўшиладими? 🛡 Қонунчиликка кўра, олий таълим ташкилотларида, аспирантурада (стажёрлар-тадқиқотчилар-изланувчилар институтида), докторантурада ва клиник ординатурада таянч докторантурада ва докторантурада (олий таълимдан кейинги таълим институтида) кундузги ўқиш, шу жумладан, чет элда ўқиш иш стажига қўшиб ҳисобланади. 🖥 Бунда ушбу даврлар иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун камида 7 йил иш стажи бўлиши талаб этилади. Техникумда ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланмайди. ☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271 🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати

Hashtags

Advokat Shoxrux Mirzabekov

@shoxprotect · Post #624 · 2025.11.10 04:05

#САВОЛ ❓Қандай ҳолларда суд маъмурий ҳуқуқбузарнинг иштирокисиз ишни кўра олмайди? ЖАВОБ: Агар содир этилган ҳуқуқбузарлик учун МЖтК муайян моддаси санкциясида маъмурий қамоққа олиш, ашёларни мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чораларини қўллаш назарда тутилган бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштироки мажбурийдир. 📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads

Hashtags

Advokat Shoxrux Mirzabekov

@shoxprotect · Post #621 · 2025.11.07 09:33

#САВОЛ ❓Кимларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши умуман мумкин эмас? ЖАВОБ: Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахсларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш чоралари қўлланилиши мумкин эмас. 📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads

Hashtags

Advokat Shoxrux Mirzabekov

@shoxprotect · Post #535 · 2025.08.18 04:10

#САВОЛ ❓Вафот этган шахснинг ID-картаси (паспорт) тақдири нима бўлади? ✅ЖАВОБ: Вафот этган шахснинг ID-картаси (паспорти) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига топширилади ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи ID-картани йўқ қилиш мақсадида маълумотларни йиғиш пунктига юборилади. 📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads

Hashtags

Advokat Shoxrux Mirzabekov

@shoxprotect · Post #529 · 2025.08.16 11:47

#САВОЛ ❓Топиб олинган ID-картани (паспорт) қаерга топшириш керак? Шахсийга шунақа мазмундаги саволлар келиб тушмоқда. ✅ЖАВОБ: Топиб олинган ID-карта (паспорт) ички ишлар органига топширилиши лозим. Агар ИИОга боришга эринсангиз ёки ИИО яшаш жойингиздан узоқда бўлса, 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг, ўзлари олиб кетишади. 📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads

Hashtags

Advokat Shoxrux Mirzabekov

@shoxprotect · Post #520 · 2025.08.14 05:31

#САВОЛ ❓Қисман реабилитация этилган айбланувчи ёки маҳкум ҳам мулкий ва маънавий зарарни ундириш ҳуқуқига эгами? ЖАВОБ: Ҳа, унга фақат асоссиз етказилган ҳажмдаги мулкий зарарни қопланишини ва маънавий зиённинг оқибатларини бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли бўлади (ЖПК 303-моддаси). Шахс қисман реабилитация этилганда, унга тайинланган жазодан ортиқ муддат қамоқда, уй қамоғида сақланган, озодликдан маҳрум қилиш ёхуд озодликни чеклаш жазосини ўтаган қисмлари асоссиз деб топилади, зарар қоплангани муносабати билан озодликдан маҳрум қилиш ёхуд озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларни ўзгартириш ҳолатлари бундан мустасно. Жиноий жазо тайинламасдан ҳукм чиқарилган ҳолларда ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғининг, тиббий муассасага жойлаштиришнинг асоссизлиги аниқланганда, шахсни ушлаб туриш, қамоқда ёки уй қамоғи, ёхуд тиббий муассасага жойлаштирилиб сақланган бутун муддати асоссиз деб эътироф этилади. 📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads

Hashtags

Advokat Shoxrux Mirzabekov

@shoxprotect · Post #519 · 2025.08.14 04:15

#САВОЛ ❓ЙПХ ходими жаримангиз бор деб автомобилингизни жарима майдонига олиб киришга ҳақлими? ЖАВОБ: ❌Йўқ,агар жаримани тўлаш муддати 60 кундан ошмаган бўлса, шунингдек 60 кундан ошган бўлса ҳам қўлидаваколатли органнинг ёзма кўрсатмасибўлмаса жарима майдонига олиб киришга ҳаққи йўқ. ❗️Унутманг,“Агар қонунни билмасангиз, қонун Сизни билмайди!” Ҳуқуқингизни ўрганинг – ОБУНА БЎЛИНГ! 📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads

Hashtags

Advokat Shoxrux Mirzabekov

@shoxprotect · Post #514 · 2025.08.13 09:05

#САВОЛ ❓Кимлар реабилитация асосларига кўра етказилган зиённи қопланишини ва бошқа ҳуқуқларини тикланишини талаб қилиш ҳуқуқига? ЖАВОБ: 1) шахсга нисбатан жиноий таъқиб ноқонуний ёки асоссиз деб топилиб, жиноят иши ЖПК 83-моддасининг 1,2,3-бандлари(жиноят ҳодисаси юз бермаган бўлса, шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса, шахснинг содир этилган жиноятга алоқаси бўлмаса) билан тугатилган шахслар; 2) Жиноят кодекси 36-моддаси (жиноят сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари мавжуд бўлсада, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят деб топилмаслиги) асосларида тугатилган шахслар. 📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads

Hashtags

Advokat Shoxrux Mirzabekov

@shoxprotect · Post #513 · 2025.08.13 07:15

#САВОЛ ❓Қандай ҳолларда гувоҳлантириш ўтказилади? ЖАВОБ: 1️⃣одамнинг баданидаги иш учун аҳамиятга молик хусусият ёки аломатларни, алоҳида белгиларни, унинг жисмоний ривожланганлиги тўғрисидаги маълумотларни, доғларни, тирналган, шилинган, қонталаш жойларни топиш зарурати туғилган ҳолларда, агар бунинг учун экспертиза ўтказиш лозим бўлмаса; 2️⃣экспертиза ўтказишни талаб қилмайдиган усулларни қўллаш йўли билан шахснинг мастлик ва бошқа физиологик ҳолатини аниқлаш зарурати туғилган ҳолларда ўтказилади. 📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads

Hashtags

Advokat Shoxrux Mirzabekov

@shoxprotect · Post #511 · 2025.08.13 04:10

#САВОЛ ❓Мурда кўмилмаслиги ҳам мумкинми? ЖАВОБ: ❗️Агар мурда таниб бўлмас даражада бўлса у кўмилмайди, бундай мурдалар фақатгина прокурорнинг рухсати билангина кўмилади. Ушбу ҳолатда таниб олинмаган мурдаларнинг бармоқ излари олиниши шарт. 📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads

Hashtags

12
Өмнөх1/2 хуудасДараах