TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Migration.uz | Хабарлар

TGINSIGHT SIMILAR POSTS

Төстэй агуулга хайх

Эх суваг @migration_TMMA · Post #50 · 1-р сарын 7

#Тавсия#Омонат_касса Хорижда ишлаб топган пулингизнинг ортган қисмини қаерда хавфсиз сақлашни билмаяпсизми? Бугунги кунда, рақамлаштириш жадал ривожланиши натижасида тижорат банкларига масофадан туриб онлайн тарзда (Mobile дастур орқали) омонга пул қўйишингиз мумкин. #Омонат – бу пул маблағларини банкка маълум бир муддатга фоизларга ёки фоизсиз жойлаштириш. Батафсил маълумот @migrant_tadbirkor

Үр дүн

12 төстэй нийтлэл олдлоо

Ерөнхий глобал хайлт

Qᴏʀᴀ_Aᴜᴛʜᴏʀ🌾

@Qora_author · Post #14428 · 2022.10.18 16:44

#ТАВСИЯ • Ақлинг билан назар сол, кўз алдайди. • Қалбинг билан тингла, қулоқ хоиндир. ©️ Ғолиб Сафо

Qᴏʀᴀ_Aᴜᴛʜᴏʀ🌾

@Qora_author · Post #13508 · 2022.08.11 04:36

#ТАВСИЯ • Душман керакми?! 👉 Дўстларингдан ўзиб кет! • Дўст керакми?! 👉 Дўстларинг сендан ўзиб кетишига имкон бер! ©️ Ғолиб Сафо

FARG'ONA YHXB_rasmiy kanali

@fvyhxb · Post #5549 · 2025.11.08 04:59

#тавсия 🚴Велосипедчилар қандай қоидаларга амал қилиши керак! Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати Telegram | Facebook | Youtube

MILLIY BOOKS | Andijon

@Milliybooks · Post #5028 · 2026.03.27 13:54

#Тавсия "Улуғлар шундай яшашган," Бу китобда: олимлар донишмандлар, солиҳ аждодларнинг ибрат бўлувчи ҳаёт тарзлари, гўзал фазилатлари ва ахлоқ-одоблари ҳақидаги ажойиб ҳикоят ва ривоятлар асосида бугунги замондошларимиз учун ўта муҳим бўлган тарбия соҳасида нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ўрин олган. Уларни ўқинг, ибрат олинг, улуғларга ўхшашга интилинг. Солиҳ инсонларнинг ҳаёт йўллари ва фазилатларидан ўрнак олиб, ўз ҳаётингизни шу асосда зийнатланг.

Timur Rais show 🇺🇿️

@Timur_rais_show · Post #3426 · 2026.03.15 12:55

#ТАВСИЯ • Сояли Қуръон! • Мурожаат учун: 👇👇👇 +998 90 998 22 00 📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг! Расмий канал👇 📱@abrormuxtoraliy

ÖZBEK KADIN HAKLARI DERNEĞİ

@ozbek_kadin_haklari · Post #1592 · 2024.04.25 07:41

#Тавсия Қўлингизда бир стакан сувни кўтариб турганингизни кўз олдингизга келтиринг. Агар уни 1 дақиқа ушлаб турсангиз, ҳеч бир оғирлиги йўқ. Агар бир соат тутиб турсангиз қўлингиз толиқишни бошлайди. Агар бир кун тутиб турсангиз қўлингиз ҳиссизлашади ва фалаж бўлади. Аслида стаканнинг оғирлиги ўзгаргани йўқ, аммо қанча кўп кўтарганингиз сари шунча кўп оғирликни ҳис қиласиз ва бу сизга зарар беришни бошлайди. Стресс, ваҳима ва тушкунлик ҳам шундай. Бир он ўйлаш – бу нормал ҳолат. Кун давомида ўйлаш азоб беради. Узок вакт ўйлайверсангиз, сизни фалаж қилади. Етар, бас энди стаканни ташланг!

Kitobxon kundaligi

@kitoblog · Post #1490 · 2022.03.25 02:41

#тавсия 📚Мураккаб сюжетли 10 та китоб. Ушбу асарлар сизни дунёдаги ҳамма нарсани унутишга ва қаҳрамонлар тақдирини сўнгги саҳифага қадар диққат билан кузатиб боришга ундайди. 👉@kitoblog👈

HabiKatura

@habikatura · Post #1099 · 2022.06.03 16:33

Ишдан кейин уйга бориб, овқатланаётиб телевизор кўраман. Каналдан каналга ўтказаётиб, Му5 каналида тўхтаб қолдим. Амирхон билан Сарвар олиб борадиган «Марказий студия» очиқликда БиБиСиларгаям дам берворганди. Ижтимоий, сиёсий воқеаларни танқидий руҳда дадил шарҳлашда «отахон» каналларга мастер-класс ўтганди. Билишимча, канал мустақил, давлатдан ёрдам олиш йўқ, ўз-ўзини молиялаштиради. Ҳозир ҳам ўша планкада турибди, сабаби нима, биласизми? Сабаби - Му5 том маънода ёшлар ишлайдиган канал. #тавсия

Hoshimov Iqtisodiyoti

@Hoshimoviqtisodiyoti · Post #1031 · 2024.04.28 14:24

Охирида Ботир Қобилов ва Беҳзод Ҳошимовнинг аҳоли ўсиши ва бунинг иқтисодий фаровонликка таъсирига бағишланган подкастини тавсия қиламан. Мамлакатимиз нуфуси 37 миллион кишидан ошган ҳафтада айниқса долзарб. Мазза қилиб эшитдим – олим акаларимиз Ўзбекистон ривожланиши учун нега ўзбекистонликлар кўп бўлиши кераклигини ҳар томонлама, чиройли мисоллар билан тушунтириб беришган. Ҳошимовнинг гапини эшитиб туриб, экран қаршисида ўтирган сизда: “Ия, оғайни, бу гапингга мана бу нарса тўғри келмаяпти-ку”, деган эътироз пайдо бўлиши билан, Қобилов шуни сезгандек, Ҳошимовга ичингиздаги саволни беради. Энди, ўзингиздан қолар гап йўқ, Ҳошимов жавоб беролмайдиган бирор савол ҳали бўлмаган (лекин шу подкастда бир нарсани тушунтириб беролмабди – спойлер қилмай, ҳай). Юқорида саналган тўртта подкастга вақт кетказиш шарт эмас, лекин мана шунисини кўришни/эшитишни жуда, жуда, жуда #тавсия қилган бўлардим. Фурсатдан фойдаланиб, Ботир Қобиловга ҳам, Беҳзод Ҳошимовга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Барака топинглар ва чарчаманглар!

Kitobxon kundaligi

@kitoblog · Post #990 · 2021.01.30 09:30

#тавсия 📚Мураккаб сюжетли 10 та китоб. Ушбу асарлар сизни дунёдаги ҳамма нарсани унутишга ва қаҳрамонлар тақдирини сўнгги саҳифага қадар диққат билан кузатиб боришга ундайди. 👉@kitoblog👈

Latipov [uzb]

@latipovuzb · Post #23 · 2023.02.25 08:04

Кеча Россия Украинага бостириб кириб, террористик давлатга айланганига бир йил тўлди. Афсуски, уруш ҳали ҳам давом этяпти – Путин ҳали ҳам қудратда, унинг армияси ҳали ҳам ҳужум қилиш, қийнаш, йўқ қилиш, ўлдириш кучига эга. Бундай мантиқсизликнинг бир йилгача чўзилганининг ўзи даҳшат, бу даҳшат ҳали ҳам давом этяпти. Ундан ҳам даҳшати, фожиалиси – босқинчининг тарафдори эканини уялмай, оғринмай айтадиган одамлар борлиги. Улар Путиннинг маърузасини ҳам, Байденнинг гапларини ҳам, Зеленскийнинг чиқишларини ҳам кўрмаган (қаерда ҳам кўрарди?), фақат “эскитдан союз бўлганимиз” учун Россия тарафдори. Нима бўлаётганини англаб ҳам етмаган гумроҳлар. Кеча бу уруш мавзусида эътиборга молик материаллар эълон қилинди. Масалан, “Дарё” ва “Рост24” “кимнинг тарафдорисиз?” деган оғриқли савол билан одамлар орасига кирди (қийнайдиган жавоблар бор). Бу урушга муносабат масаласида жамиятимизнинг аҳволи нега бундай экани “Кун.уз”нинг давра суҳбатида муҳокама қилинган, Камолиддин Раббимовнинг алоҳида колонкасида ҳам бу мавзуга тўхталиб ўтилган. “Газета.ўз”да Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси билан интервью эълон қилинди. Унда ҳам оғир нуқталар бор: “Ўзбекистон Украинага ёрдам берди, жуда миннатдормиз, лекин апрелдан бери Ўзбекистондан гуманитар ёрдам олганимиз йўқ, тинмай сўраяпмиз” ёки “умид қиламанки, БМТда Ўзбекистон ҳам Украинанинг тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Ёки, ҳеч бўлмаса, уларга қарши чиқмайди” ва ҳоказо, ва ҳоказо. Уруш бошланган куни “Газета.ўз”га интервью берган Украинадаги ватандошлар ва украиналиклар бир йиллик муносабати билан яна гаплашилган. “Киевда аҳвол қандай?”, деган саволга деярли барча суҳбатдошлар: “Энергетикага бомбардимон қилинаётганига қарамай, уйлар қишда совиб кетмади, электр таъминотида жиддий узилишлар йўқ”, дегани қизиқ. Урушгача Украинада ўз уйи, кичик бўлса-да бизнеси бўлган бир ўзбек оиласи эса энди Берлинда яшаб, ўзбек ресторани очгани – алоҳида (охири яхши) ҳикоя. Уруш тезроқ золимлар мағлубияти билан тугасин! Яшасин Украина, қаҳрамонларга шон-шараф! #тавсия

#РЕКОМЕНДАЦИЯ #ТАВСИЯ Уважаемые партнеры. Для увеличения своей привлекательности на рынке необходимо обратить внимание на несколько вещей: 1. Просмотрите все каналы продаж - все ли фотографии продуктов размещены 2. обратите внимание на фото ваших блюд - фото усиливает желание покупки. Потратьте немного денег на хорошего фотографа. 3. Обратите внимание на свое заведение и качество обслуживание 4. Разместите информацию о доставке на столах, кассе и в соц сетях. 5. Используйте агрегаторы доставок еды (express24, Bringo др.) они приведут вам клиенов и это отличная рекламная плащадка для вашего бренда. 6. Используйте брендированные предметы. Одежда курьеров, салфетки, термо-сумки, пакеты. 7. Используйте SMM для продвижения сторисы рилс. 8. Используйте инструменты геотаргетинга. С уважение команда Delever. Хурматли хамкорлар. Бозорда уз брендингиз жозибадорлигини ошириш учун бир нечта нарсага эътибор беринг. 1. Барча сотув каналларингизга эътибор беринг - махсулотларингизни расмлари тулик жойлаштирилганми 2. Таомларингизнинг фото суръатларга этибор беринг - яхщи фото сотиб олиш кобилиятини оширади. 3. Уз жойингизга ва хизмат курсатиш сифатига эътибор беринг, 4. Етказиб бериш хакидаги маълумотни барча столларда ва кассаларда жойлаштиринг. 5. Етказиб бериш агрегаторларидан фойдаланинг (express24, Bringo каби), улар сизга мижоз олиб келади ва бу брендингиз рекламаси учун яхши майдонча. 6. Бранлаштирилган буюмлардан фойдаланинг. Курьер формаси, Пакетлар, термо-сумка ва салфеткалар. 7. Камровни SMM оркали кучайтиринг сторис ва рилслар ишлатинг 8. Геотаргетинг буйича платформалардан фойдаланинг. Хурмат билан Delever жамоаси.