Нийтлэлийн агуулга
МЧЖ (янги корхона)ни рўйхатдан ўтказиш усуллари: 📍 онлайн тартибдаfo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали) мустақил равишда; 📍 исталган давлат хизматлари маркази орқали(бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар: аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт), таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)). Мазкур хизмат учун давлат божи БҲМнинг 1 баравари (онлайнда 90 фоиз)ни ташкил этади. МЧЖ 15-30 дақиқада оралиғида давлат рўйхатидан ўтказилади. Асос: Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун (https://lex.uz/docs/22525), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-модда (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми https://lex.uz/docs/3111347