#ОНЛАЙН
🔴Айни пайтда ҳудудий матбуот ходимлари учун амалий тренинглар олиб борилмоқда.
📝Ушбу тренинглар доирасида иштирокчилар Тошкент шаҳри Олмазор туманида фаолият юритаётган бошқарув сервис компанияларининг фаолиятини ўрганиш мақсадида ўтказилаётган тунги рейд тадбирларида бевосита иштирок этмоқдалар.
📝Жараён давомида рейд тадбирларини белгиланган тартибда ёритиш, инспекция фаолиятини оммавий ахборот воситалари ҳамда расмий ахборот платформалари орқали самарали тақдим этиш, шунингдек, фото ва видеоконтент тайёрлашда замонавий техник ускуналардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш бўйича амалий кўникмалар ўргатилмоқда.
✅Ушбу амалий машғулотлар матбуот ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, ахборотларни тезкор ва сифатли тайёрлаш ҳамда инспекция фаолиятини янада очиқ ва шаффоф тарзда ёритишга хизмат қилмоқда.
✅Telegram|
📹Youtube|
🌐Instagram|
🌐 Veb_Sayt
#ОНЛАЙН
❌Матбуот ходимлари учун инспекция фаолиятини замонавий талаблар асосида ёритиш бўйича амалий ва назарий семинарлар давом этмоқда
🔹Инспекция фаолиятига оид ахборотларни тайёрлашда ёндашувнинг аниқлиги ва мазмундорлигини таъминлашга қаратилган ўқув-семинар дарслари давом этмоқда.
✅Telegram|
📹Youtube|
🌐Instagram|
🌐 Veb_Sayt
#ОНЛАЙН
❌Матбуот ходимлари учун инспекция фаолиятини замонавий талаблар асосида ёритиш бўйича амалий ва назарий семинарлар давом этмоқда
🔹Инспекция фаолиятига оид ахборотларни тайёрлашда ёндашувнинг аниқлиги ва мазмундорлигини таъминлашга қаратилган ўқув-семинар дарслари давом этмоқда.
🔹Ушбу семинарлар доирасида ахборот материалларини тўғри, холис ва профессионал тарзда тайёрлаш, журналистлар билан самарали ҳамкорлик қилиш, шунингдек, инспекция фаолиятини жамоатчиликка етказишда замонавий ахборот-коммуникация тенденцияларига амал қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинмоқда.
🔹Шу билан бирга, матбуот ходимларининг амалий кўникмаларини янада ошириш мақсадида замонавий техник ускуналардан фойдаланиш бўйича малакали мутахассислар томонидан амалий машғулотлар ҳам ўтказилди.
✅Мазкур дарслар иштирокчиларга ахборотларни сифатли ва тезкор тайёрлаш, визуал ҳамда рақамли платформаларда самарали тақдим этиш кўникмаларини мустаҳкамлаш имконини бермоқда.
✅Telegram|
📹Youtube|
🌐Instagram|
🌐 Veb_Sayt
#ОНЛАЙН
🫥Матбуот ходимлари учун семинар-тренинглар давом этмоқда.
📝Куннинг иккинчи қисмида ҳудудий инспекцияларнинг матбуот ходимлари учун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, филология фанлари доктори Амрулло Каримов томонидан назарий машғулотлар ўтказилди.
📝Унда иштирокчилар мамлакатимиздаги ташкилот, муассаса ва идоралар таркибида жамоатчилик билан алоқалар хизматини ташкил этишнинг асосий тамойиллари билан танишдилар.
📝Шунингдек, давлат ва жамият бошқарувида жамоатчилик билан алоқаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш, тизимда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш борасида қатор янги таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди. Ушбу таклифлар матбуот хизматларининг келгуси фаолиятида амалиётга жорий этиш учун йўл харитаси сифатида белгилаб олинди.
✅Қизғин муҳокамаларга бой ўтган мазкур семинар матбуот ходимлари учун назарий билим ва амалий кўникмаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
✅Telegram|
📹Youtube|
🌐Instagram|
🌐 Veb_Sayt
#ОНЛАЙН
🔴Инспекция фаолиятида матбуот хизмати йўналиши янги босқичга олиб чиқилмоқда.
📝Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида ҳудудий матбуот ходимлари учун икки кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.
✅Семинар доирасида инспекция раҳбари томонидан ҳудудий матбуот ходимларига фаолиятни янада самарали ташкил этиш учун зарур бўлган замонавий техник жиҳозлар топширилиб, уларнинг келгуси фаолиятида юксак натижаларга эришишлари тилаб қолинди.
✅Telegram|
📹Youtube|
🌐Instagram|
🌐 Veb_Sayt
#ОНЛАЙН
🔴Инспекция фаолиятида матбуот хизмати йўналиши янги босқичга олиб чиқилмоқда
💠Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида ҳудудий матбуот ходимларига бағишланган икки кунлик семинар-тренинг ташкил
этилди.
💠Семинарнинг дастлабки кунида инспекция раҳбари иштирок этиб, ҳудудий матбуот ходимлари фаолияти, улар зиммасига юклатилган масъулиятли вазифалар ҳамда инспекция фаолиятини жамоатчиликка очиқ, холис ва тезкор тарзда ёритишда матбуот хизматининг ўрни ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида матбуот хизмати олдида турган устувор вазифалар, ахборот сиёсати самарадорлигини ошириш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотни таъминлаш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
🟢Шунингдек, семинар доирасида ҳудудий инспекция матбуот ходимларига зарур бўлган замонавий техник жиҳозлар топширилиб, ҳудудий матбуот ходимларининг келгуси фаолиятида муваффақият тилаб қолинди.
✅Telegram|
📹Youtube|
🌐Instagram|
🌐 Veb_Sayt