TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Migration.uz | Хабарлар
Migration.uz | Хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #74

@migration_TMMA

Migration.uz | Хабарлар

Үзэлт360Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн11-р сарын 222023.11.22 11:00
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Россиядаги меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган муштлашув юзасидан Ижтимоий тармоқларда #Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, унларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2023-йил 16-ноябрь куни Москва шаҳрининг Свиблово туманида жойлашган "Afi Tower" кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35-40 нафар фуқаро иштирокида жанжал юз берган. Свиблово тумани ИИБ маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган оммавий муштлашув ошхонага кириш учун навбатда турган ишчилар ва умумий навбатни четлаб ўтиб, ошхонага киришга уринганлар ўртасидаги оғзаки жанжал сабаб юз берган. Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан РФ ЖКнинг 213-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иш қўзғатилиб, фуқароларнинг 6 нафари жиноий, 3 нафари мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш шаклида маъмурий, бошқалари ИИБнинг қонуний талабларига бўйсунмагани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарликка тортилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги @migration_TMMA