Нийтлэлийн агуулга
Россия Украинанинг “Нафтогаз” компаниясига 5 миллиард доллар тўлашга мажбур бўлди Гаага суди Россияни Украинанинг “Нафтогаз” компаниясига Қримдаги активлари йўқолишидан етказилган зарар учун 5 миллиард доллар тўлашга мажбур қилди, дея хабар бермоқда украина компанияси сайтида. “Арбитраж суди Россияга “Нафтогаз”га 5 миллиард доллар зарарни қоплашни буюрди. Гап 2014 йилда Россиянинг Қримдаги активларимизни тортиб олиши оқибатлари ҳақида кетмоқда”, — деди “Нафтогаз” бош директори Алексей Чернишев. Агар Москва суд қарорини бажаришдан бош тортса, "Нафтогаз" 1958 йилги Нью-Йорк конвенциясига биноан ҳакамлик судининг қарорини тан олиш ва уни Россия активлари жойлашган давлатлар ҳудудида ижро этишга рухсат бериш жараёнини бошлаш ҳуқуқига эга, дейилади хабарда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb