TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50804

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,380Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 152023.04.15 15:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Германия Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакетига Россия ядро секторини киритишни қўллаб-қувватлади Германия ҳукумати Россия ядро секторини Европа Иттифоқининг янги 11-санкция пакетига киритишни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Германия иқтисодиёт вазирлиги раҳбари Роберт Хабек маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”. “Ядро технологияси жуда нозик соҳа ва бу ерда Россияни энди ишончли ҳамкор деб ҳисоблаш мумкин эмас”, деди у DPA нашрига берган интервьюсида. Вазирнинг сўзларига кўра, Москва ўзининг энергия ресурсларига қарамлигидан босим ўтказиш учун фойдаланади, шунинг учун Германия Вазирлар Маҳкамаси Европа Комиссиясига Россиянинг ядро секторини навбатдаги чекловлар пакетига киритиш зарурлиги ҳақида маълум қилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb