TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50806

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,620Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 162023.04.16 03:00
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Илон Маск сунъий интеллект компаниясини яратишга қарор қилди Америкалик бизнесмен, Twitter ижтимоий тармоғи раҳбари Илон Маск ChatGPT – OpenAI яратувчиси билан рақобатлаша оладиган сунъий интеллект стартапини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Financial Times манбасига таяниб хабар бермоқда. Tesla ва Twitter бош директори тадбиркорнинг режалари билан таниш бўлган одамларга кўра, сунъий интеллект бўйича тадқиқотчилар ва муҳандислар гуруҳини йиғмоқда. Қайд этилишича, тадбиркор ҳозирда бир қатор SpaceX ва Tesla инвесторлари билан янги корхонага сармоя киритиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бундан ташқари, Маск сунъий интеллектга катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ҳамда матн ва тасвирларни яратиш имконини берувчи йирик тил моделини яратиш учун зарур бўлган минглаб кучли Nvidia GPU'ларини сотиб олди, дейилади мақолада. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb