TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50816

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,500Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 172023.04.17 10:31
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Словакия Украинадан дон импортини тақиқлашга чақирди Украинадан дон ва бошқа маҳсулотларни Словакияга олиб киришни тақиқлаш керак. Бу чақириқ билан мамлакатнинг собиқ бош вазири ва парламент мухолифатининг амалдаги етакчиси, социал-демократ Роберт Фико чиқди, деб хабар беради “РИА Новости”. “Словакия президенти Зузана Чапутова ва Бош вазир вазифасини бажарувчи Эдуард Хегер словакиялик фермерларни Украина учун қурбон қилишга қодир. Улар Украинадан ғалла ва бошқа маҳсулотлар олиб киришни зудлик билан тақиқлашлари керак”, — деди сиёсатчи. Фико Украинадан арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб кириш миллий бозорга таҳдид солаётганини айтди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb