TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50821

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,660Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 172023.04.17 18:00
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Транспорт хизматларининг таркиби Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 март ҳолатига транспорт хизматлари умумий ҳажмида автомобиль транспорти хизматларининг улуши 47,1 фоизни ташкил этди. Транспорт хизматларида қувур йўли орқали кўрсатилган транспорт хизматларининг ҳажми 19,5 фоизни ташкил этган. Ҳаво транспорти орқали кўрсатилган юк ва йўловчиларни ташиш бўйича хизматларнинг улуши 13,2 фоиз. Ўз навбатида, транспорт хизматлари умумий ҳажмида темир йўл транспорти орқали кўрсатилган хизматлар 11 фоизга етди. Ёрдамчи транспорт фаолиятида эса 9,2 фоиз кўрсаткич қайд этилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb