TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50822

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт3,050Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 182023.04.18 03:00
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Тошкент метрополитенининг 7-бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади Тошкент метрополитени ахборот хизматининг маълум қилишича, Тошкент метрополитени ер усти ҳалқа йўлининг II босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда. Ушбу янги бекатларни I босқичда барпо этилган бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, жорий йилнинг 19 апрель санасида ер усти ҳалқа йўлининг 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати тўхтатилади, – дейилади хабарда. Шу кунда поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» – «6-бекат» оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb