TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50840

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,650Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 192023.04.19 17:31
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Венгрия Польша орқали газ сотиб олмоқчи Венгрия раҳбарияти суюлтирилган газни (LNG) Польша регазификация терминаллари орқали етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”. Унинг сўзларига кўра, Варшава ўз имкониятларини кенгайтирмоқда, агар у кўпроқ газ олса, у ҳолда сотиб олиш имконияти пайдо бўлади. Бироқ, Сийяртонинг фикрича, бу ҳақда фақат уч-тўрт йилдан кейин батафсил гапириш мумкин бўлади. ТИВ раҳбари Венгрия нефть ва газ етказиб бериш манбалари ва йўналишларини диверсификация қилишга интилаётганини, бироқ ҳозирча Россия билан ҳамкорликка муқобил йўл кўрмаётганини тасдиқлади. Транспорт йўналишларини алмаштириш имконияти бўлмаса, газ сотиб олишга тўғри келади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb