TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50846

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,600Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 202023.04.20 07:00
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

“Twitter” ШҲТ котибияти аккаунтини чеклади “Twitter” Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибияти аккаунтини очилганидан бир ой ўтиб, блоклади. Бу ҳақда тузилма бош котиби ўринбосари Григорий Логвинов маълум қилди. – Ҳозир дунёда кечаётган тектоник силкиниш, кескинлашаётган халқаро муносабат яққол кузатилаётган, халқаро ҳамжамият қарама-қаршилик гирдобига шўнғиб бораётган бир пайтда рақамли кенглик макони жанг майдонига айланмоқда, – деди у Минскда бўлиб ўтган V Евросиё рақамли форумида сўзга чиқиб. Мулозим ташкилот ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳужум ва қўпорувчиликка қарши туриш учун саъй-ҳаракатни кучайтириши муҳим эканини таъкидлади. – Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабат бузилиши ШҲТ котибияти фаолиятига ҳам таъсирини кўрсатди, – дея қўшимча қилди Логвинов. – Бир ой олдин очилган “Twitter” тармоғидаги аккаунтимиз компания эгалари томонидан ёпиб қўйилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb