TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50850

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,730Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 202023.04.20 15:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

"Газпром" экспорт ҳажмининг пасайиши туфайли йўқотишларни қоплаш йўлини топди "Газпром" ички бозордаги даромадларни кўпайтириш ва экспортнинг пасайиши натижасида йўқотишларини қоплаш мақсадида Россиянинг айрим ҳудудларида саноат учун газнинг улгуржи нархларини эркинлаштирмоқчи бўлди, деб ёзади "Коммерсант". Эркин нархларга ўтиш орқали "Газпром" Россия бозоридаги мавқеини яхшилаш ниятида. Энди "Роснефть" ва "НОВАТEК" каби мустақил газ ишлаб чиқарувчилар чегирмаларни таклиф қилишлари ва йирик истеъмолчиларни жалб қилишлари мумкин, "Газпром" эса бу имкониятдан маҳрум ва газни ФАС томонидан белгиланган тариф бўйича сотади. Газпром ўзининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича ҳукуматга таклиф қилган бошқа чора-тадбирлар қаторида газнинг улгуржи нархларида мавсумий фарқлаш ва тижорат баланслаш тизимини ишга тушириш киради. Компания раиси ўринбосари Виталий Маркелов таъкидлаганидек, газ саноати “эътиборни экспортга йўналтирилган моделдан ички бозорга қаратиши керак”. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb