TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50852

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,760Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 202023.04.20 18:21
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Россия нефтининг янги харидори пайдо бўлди Покистон Россия нефтига чегирма асосида биринчи буюртма берди. Бу ҳақда Reuters нефть вазири Мусадиқ Маликка таяниб хабар бермоқда. Нефтнинг биринчи партияси май ойида Карачи портига келади. Синов жараёни маҳаллий Pakistan Refinery Limited компанияси томонидан амалга оширилади. Кейинчалик унга Pak-Arab Refinery Limited ва бошқа нефтни қайта ишлаш заводлари қўшилади. Агар келишув муаммосиз амалга ошса, томонлар импортни кунига 100 минг баррелгача оширишга келишиб олишлари мумкин, деди Малик. Кейин Россия Покистон учун асосий етказиб берувчига айланади, унинг нефть истеъмоли 2022 йилда Kpler таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, кунига 154 минг баррелни ташкил қилган. Бир йил аввал мамлакат хомашёсининг асосий қисми Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари томонидан етказиб берилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb