TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50866

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,700Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 222023.04.22 18:00
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Мексика Тожикистонга президент самолётини сотди Мексика президенти Лопес Обрадор 4,5 йил давомида сота олмаган президентга тегишли Boeing 787 самолёти сотилганини маълум қилди, дея хабар беради аpnews. Мексика раҳбарининг сўзларига кўра, президент самолёти Тожикистон ҳукуматига тахминан 92 миллион долларга сотилган. Лопес Обрадор 2018 йил 1 декабрдаги инаугурациядан сўнг самолётдан фойдаланишдан бош тортди ва буни самолётнинг қимматлиги билан изоҳлади. Аскетизмга эргашган мамлакат президенти одатда тижорат рейслари билан учади. Мексика президенти ҳатто ким ошди савдосида самолётни лотереяга қўймоқчи бўлди. Самолёт дастлаб собиқ президент Энрике Пенья Ньето учун 200 миллион долларга сотиб олинган. Самолётни сотишдаги қийинчиликлар унинг бор-йўғи 80 нафар йўловчини сиғдира олиши ва бортида бўлган душли президент хонаси туфайли юзага келган. Мутахассисларнинг фикрича, 300 дан ортиқ йўловчини сиғдира оладиган самолётни йўловчи самолётига айлантириш ишлари қимматга тушади. Кам масофага қарамай, мамлакат юқори техник харажатлар туфайли Boeing 787дан халос бўлишга тайёр эди. «Узоқ вақтдан кейин биз ниҳоят самолётни сотдик», - деди Лопес Обрадор самолёт ичида ёзиб олган видеода. «Биз бахтлимиз», - деб қўшимча қилди у. Унга кўра, самолёт сотувидан тушган маблағ иккита шифохона қурилишига сарфланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb