Нийтлэлийн агуулга
Tesla акциядорлари Маскни компанияни нотўғри бошқаришда айбламоқда Tesla'нинг 1,5 миллиард долларлик акцияларига эга бўлган 17 та йирик акциядор Илон Маскнинг компанияни бошқаришидан шикоят қилди. Бу ҳақда Bloomberg инвесторлар баёнотига таяниб хабар бермоқда. Акциядорлар тадбиркорни Tesla компаниясини нотўғри бошқаришда айблади, чунки у бошқа компаниялар раҳбарияти билан чалғиди. Инвесторлар "Маскга қарамликни йўқотиш" га эришмоқчи ва бунинг учун бошқа нарсалар қатори унга содиқ топ-менежерларни ҳам олиб ташлашни таклиф қилмоқдалар. “Бош директор бўлиш ва бошқа компанияни бошқариш мисли кўрилмаган иш. Мен бош директорга шунчалик кўп лойиҳаларни амалга оширишга имкон берадиган бошқа кенгашни тасаввур қила олмайман ", деди Кортни Уикс. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb