TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50876

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,290Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 242023.04.24 09:31
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Россияда ишчилар танқислиги 25 йил давомидаги рекорд кўрсаткичга айланди 2023 йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра, Россия компанияларидаги ходимлар сони кузатувлар бошланганидан бери, яъни 1998 йилдан бери энг паст бўлди ва 18 пунктни ташкил этди. Тадқиқотда иқтисодиётнинг номолиявий секторларидаги 14 минг иш берувчи иштирок этди. Кадрларнинг энг кескин танқислиги ишлаб чиқариш саноати (28 балл), саноат корхоналари (25 балл), сув таъминоти (23 балл), тоғ-кон саноати, шунингдек, ташиш ва сақлаш (22 балл) тармоқларида қайд этилган. Ишчиларнинг энг кам танқислиги автомобил савдоси (10 балл), улгуржи савдо (13 балл) ва хизматлар (14 балл) соҳаларида кузатилди. Ходимларнинг рекорд даражада пастлигига қарши курашнинг машҳур чоралари орасида иш ҳақини индексация қилиш ва ходимларни ўқитиш киради. Шу билан бирга, қайта ишлаш компаниялари, айниқса, юқори ихтисослашган мутахассисларга нисбатан тўловларни ошириш муаммони ҳал қилмаслигини таъкидламоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb