TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50880

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,400Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 252023.04.25 03:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Дунёда ҳарбий харажатлар 3,7 фоизга ошиб, 2 триллион 240 миллиард долларга етди Швецияда жойлашган Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) ҳисоботига кўра, бу кўрсаткич тарихдаги энг юқори кўрсаткич сифатида қайд этилган. Ўсишга 2022 йил 24 февралда бошланган Россия-Украина уруши сабаб бўлган. Урушдан энг кўп зарар кўрган Европа мамлакатларида ҳарбий харажатлар 30 йил ичидаги энг тез йиллик ўсишни кўрсатди. Марказий ва Ғарбий Европа давлатларининг харажатлари 345 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу Совуқ уруш давридан бери Европада қайд этилган энг юқори йиллик ўсиш кўрсатгичидир. 2022 йилда энг кўп маблағ сарфлаган мамлакатлар учталиги АҚШ, Хитой ва Россия ҳисобланади. Бу давлатлар жаҳон ҳарбий харажатларининг 56 фоизини ташкил қилади. Россия билан урушаётган Украинанинг ҳарбий харажатлари 2022 йилда 640 фоизга ошиб, 44 миллиард долларга етди. 640 фоиз мамлакат ҳарбий харажатларида қайд этилган энг юқори йиллик ўсиш кўрсатгичи бўлди. Ҳисоботга кўра, Туркия дунёдаги энг кўп мудофаа харажатлари 10 миллиард 600 миллион доллар бўлган 23-давлатдир. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb