Нийтлэлийн агуулга
Дунёда 5G абонентлари сони 1 миллиарддан ошди 2022 йил якунларига кўра, дунёда 5G тармоғи абонентлари сони 1 миллиарддан ошди, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан икки баравар кўпайди, дея хабар беради Finprom.kz. Бешинчи авлод тармоқларининг улуши бир йил ичида 6,7 фоиздан 12,5 фоизгача ўсди ва ўсиш динамикаси давом этяпти. Ericsson прогнозларига кўра, 2028 йил охиригача 5G абонентлари сони 5 миллиардга етади, бу бозорнинг ярмидан кўпини (53,9 фоиз) ташкил этади. Ўз навбатида, 2022 йилда 4G абонентлари сони 5,2 миллиард кишини ёки бозорнинг 61,5 фоизини ташкил этди. Бундан ташқари, 2023 йилдан бошлаб 5G нинг ривожланиши туфайли 4G нинг улушининг босқичма-босқич камайиши кутиляпти ва унинг олдинги авлодлари (2G, 3G) нинг абонентлари сони ҳам пасаяди. 5G тармоғи 4Gдан 100 баробар тезроқ ва у одамлар, ҳамда бизнес учун мутлақо янги, мисли кўрилмаган имкониятлар яратади. Юқори уланиш тезлиги, паст кечикиш ва ўтказувчанликнинг ошиши саноатнинг ўзгаришига, жамият ривожланишига ва кундалик тармоқдан фойдаланиш сифатининг сезиларли яхшиланишига олиб келади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb