Нийтлэлийн агуулга
Турк Ҳаво Йўллари миллиардинчи йўловчисига 1 миллион саёҳат милини совға қилди Турк Ҳаво Йўллари (Türk Hava Yolları / THY)нинг миллиардинчи йўловчиси Мустафо Балжи Истанбул-Адияман рейси билан парвоз қилди, дея хабар беради Анадолу агентлиги. Мегаполисдаги миллиардинчи йўловчини миллий авиаташувчи бошқарув бошлиғи Аҳмет Болат шахсан кузатиб бориб, ўз ватандошига 1 миллион йўл милга купон топширди. Болатнинг сўзларига кўра, 1933 йилда ташкил этилган авиакомпания ўз олдига улкан янги мақсад – 2 миллиард йўловчига етиб боришни мақсад қилиб қўйган. «Биз 90 йил ичида бир миллиард йўловчи даражасига етдик. 8 йил ичида, яъни 2031 йилда бу кўрсаткични икки баробарга оширишга умид қиламиз», - деди у. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb