TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50913

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,320Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн4-р сарын 292023.04.29 11:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Япония аҳолиси 2070 йилга бориб 30 фоизга камаяди - прогноз Япония аҳолиси кейинги 50 йил ичида учдан бир қисмга камайиб, 87 миллион кишига озайди, дея хабар беради Аnadolu агентлиги. Тегишли прогноз Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий таъминот соҳасидаги аҳоли ва тадқиқот миллий институти томонидан эълон қилинди. Шундай қилиб, 2070 йилга бориб, Тинч океани давлати аҳолиси 2020 йилга нисбатан 30 фоизга кам бўлади. Янгиланган прогнозга кўра, 2020 йилда 126,1 миллион кишилик Япония аҳолиси 2056 йилда 100 миллион кишидан пастга тушади. 2020 йилдан 2070 йилгача мамлакатда 3 ойдан ортиқ истиқомат қилувчи хорижликлар, шу жумладан талабалар ва ишчилар улуши 2,2 фоиздан 10,8 фоизга ошади. Прогнозга кўра, 2022 йилда 800 мингдан пастга тушган туғилиш даражаси 2043 йилда 700 мингдан, 2070 йилда эса 500 мингдан пастга тушади. Япониянинг ижтимоий хавфсизлик тизимини қўллаб-қувватловчи ҳисобланган 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган аҳолиси 2020 йилда 75 миллион кишини ташкил этди. Институт маълумотларига кўра, 2070 йилга бориб бу сегмент 45,3 миллион кишигача камаяди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb