TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50924

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,500Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 22023.05.02 07:35
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Германияда ягона йўл чиптаси жорий этилди Германияда ягона йўл чиптаси жорий этилди. У деярли барча турдаги йўловчилар транспортига мос келади, дея хабар беради Еuronews. Одамларни жамоат транспортидан фойдаланишга жалб қилиш акцияси доирасида Германияда йўл чиптаси жорий этилди. Битта чипта нархи 49 евро. Мамлакат фуқаролари ушбу чиптадан 1 майдан поезд, трамвай, автобус, метро ва паромларда фойдаланишни бошлади. Фақат тезюрар поездлар ва шаҳарлараро автобуслар алоҳида тўланади. Транспорт вазирининг сўзларига кўра, бу «ҳавонинг ифлосланишини камайтириш ва таннарх инқирозидан чиқиш»га қаратилган қадамдир. Йўл чиптасидан смартфонлардаги илова орқали ёки чип карта шаклида фойдаланиш мумкин. Бу чипта нархи аста-секин ошиб бориши мумкин. Ўтган йилнинг ёзида, 1 июндан 31 августгача Германияда 9 евролик йўл чиптаси мавжуд эди. Ундан 50 миллиондан ортиқ киши фойдаланган. Шуни таъкидлаш керакки, шахсий автомобилдан воз кечиш ғояси Люксембургда самарали амалга оширилган. Уч йил аввал у ерда жамоат транспорти бепул эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb