TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Агуулга
Нийтлэлийн агуулга
Апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,8 фоизга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,8 фоизга ошган. Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 11 фоизга етди. 2023 йилнинг апрель ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,2фоизга ошган. Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 0,5 фоизга ошгани кузатилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb