Нийтлэлийн агуулга
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида мактабларда таълим бераётган эркак педагоглар сони кўп Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йилида республика бўйича умумтаълим муассасаларида таълим бераётган педагоглар сони (ўриндошларсиз) 521,6 минг нафарни ташкил этган. Шундан, 159,9 минг нафари ёки жамига нисбатан 30,7 % ини эркак педагогларташкил этган. Ҳудудлар кесимида умумтаълим муассасаларида таълим бераётган эркак педагоглар сони: — Қорақалпоғистон Р. – 9,9 минг нафар — Андижон вилояти – 10,4 минг нафар — Бухоро вилояти – 7 минг нафар — Жиззах вилояти – 11 минг нафар — Қашқадарё вилояти – 22,9 минг нафар — Навоий вилояти – 5,3 минг нафар — Наманган вилояти – 11 минг нафар — Самарқанд вилояти – 23,1 минг нафар — Сурхондарё вилояти – 19,7 минг нафар — Сирдарё вилояти – 4,8 минг нафар — Тошкент вилояти – 9,8 минг нафар — Фарғона вилояти – 13,3 минг нафар — Хоразм вилояти – 7,9 минг нафар — Тошкент шаҳри – 3,8 минг нафар Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb