TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50933

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,310Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 32023.05.03 13:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Қатар энг бой давлатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади Американинг Global Finance Magazine нашри дунёнинг энг бой давлатлари (The Richest Countries in the World) рейтингини тузиб, унга 185 та давлат киритди. SA-News хабарига кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида: Қозоғистон бу рейтингда 50-ўринни эгаллаган. Туркманистон 77-ўринни эгаллади. Ушбу рейтингда Ўзбекистон 127-ўринни, Қирғизистон 142-ўрин ва Тожикистон 153-ўринни эгаллади. Қатар дунёнинг энг бой давлати деб топилди. Иккинчи ўринда Люксембург, учинчи ўринда Сингапур. Энг камбағал давлатлар - Малави, Конго, Марказий Африка Республикаси. Рўйхат Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари асосида тузилган. Нашр аҳоли жон бошига сотиб олиш қобилияти паритетини инобатга олди, бу эса яшашнинг нисбий қиймати ва мамлакатлардаги инфляция даражасини ҳисобга олади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb