TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50938

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,200Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 42023.05.04 06:10
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Mastercard'нинг собиқ раҳбари Жаҳон банкининг янги президенти этиб тайинланди Девид Малпасс истеъфога чиққанидан кейин Жаҳон банки президенти лавозимини Mastercard собиқ раҳбари Ажай Банга эгаллади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизматига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда. Ташкилот раҳбарияти 3 май, чоршанба куни Ажай Бангуни беш йиллик муддатга сайлади. Mastercard'нинг собиқ раҳбари 14-президент сифатида Жаҳон банки гуруҳининг барча ташкилотларига, шу жумладан бош ташкилот – Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига раҳбарлик қилади. Ташкилотнинг янги президенти 2023 йил 2 июндан иш бошлайди. Маълумот ўрнида, Жаҳон банкининг амалдаги президенти Малпасс 15 феврал куни ўз лавозимини тарк этиш қарорини эълон қилди. У ташкилотни тўрт йилдан ортиқ бошқарган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb