Нийтлэлийн агуулга
Факт рақамларда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра: Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 1,1 млн та бампер ишлаб чиқарилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 % га ошган. Март ойида 727,5 минг дона бампер ишлаб чиқарилган. 2023 йилнинг январь-март ойларида Тошкент шаҳрида 18 935 та тирик туғилиш қайд этилган. Шундан, 9 758 нафари ўғил болалар ва 9 177 нафари қиз болалар. 2023 йилнинг январь-март ойларида Наманган вилоятида 1,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) сони 578 297 тани ташкил этган. 2023 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 1,7 минг дона мототцикллар ишлаб чиқарилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 3 мартага ошган. Март ойида мингта мототцикл ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb