TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Агуулга
Нийтлэлийн агуулга
Солиқ хизматларида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин Солиқ қўмитаси Матбуот хизматининг хабар беришича, солиқ тўловчиларга электрон хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида жорий йил 6 май соат 23:00 дан 7 май соат 9:00 гача электрон солиқ хизматлари тизимида профилактика ишлари амалга оширилади. Профилактика ишлари давомида my.soliq.uz / my3.soliq.uz порталидаги "Юридик ва жисмоний шахслар онлайн-NKM ва виртуал касса маълумотлари" ҳамда Солиқ мобил иловасидаги "Кешбек" хизматларида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин, дейилади хабарда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb