TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50974

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,240Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 92023.05.09 14:03
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

АҚШ санкциялар остидаги Россия банклари билан транзакцияларга рухсат бериш муддатини узайтирди АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг асосий банклари билан санкцияларга дучор бўлган транзакцияларга рухсат бериш муддатини 2023 йил 1 ноябргача узайтирди. Бу ҳақда Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) хабарида айтилади. Рухсат энергияни молиялаштириш операцияларига, масалан, ҳар хил турдаги ёқилғини қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташиш билан боғлиқ операцияларга нисбатан қўлланилади. Улар орасида нефть, газ, кўмир ва ёғоч, шунингдек, биоёқилғи ишлаб чиқаришда ишлатиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва атом энергияси учун ресурслар мавжуд. АҚШ Ғазначилигининг Бош лицензияси Россия Банки, Внешекономбанк, Откритие Банк, Совcомбанк, Сбербанк, ВТБ, Альфа-Банк, Росбанк, уларнинг шоъба корхоналари ва бошқа ташкилотлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун рухсатни кенгайтиради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb