TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50976

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,400Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 92023.05.09 18:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Жаҳон банки Украинага иш ҳақи тўлаш учун кредит берган Украина Жаҳон банкидан деярли 190 миллион евро олган. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги сайтида хабар берилди. Қайд этилишича, Украина давлат бюджетининг умумий фондига 189,32 миллион евро тушган. Маблағлар Халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан имтиёзли шартлар асосида тақдим этилган. Кредитнинг тўлаш муддати - тўрт йиллик имтиёзли давр билан ўн йил. Агентлик маълумотларига кўра, ушбу маблағлар жорий йилнинг феврал ойи учун давлат органлари ходимлари ва ўқитувчиларига иш ҳақи тўлаш учун йўналтирилиши режалаштирилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb