TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #50997

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,430Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 112023.05.11 17:00
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Биткоин курсининг келажаги башорат қилинди 10 май, чоршанба куни Битcоин (BTC) курси минимал даражага тушди. Мутахассислар асосий криптовалюта келажаги учун прогнозлар берди, уларнинг шарҳлари RBC-Crypto томонидан келтирилди. RBK Trading LTD раҳбари Владимир Чирпичиниковнинг фикрича, яқин келажакда биткоин курси анча ўзгарувчан бўлади. Унинг сўзларига кўра, узоқ вақт давомида котировкаларнинг нисбий барқарорлигидан сўнг, нарх кўпинча бир йўналишда кескин ўзгаради. Бунда асосий омил АҚШ ва Еврозонадаги инфляция ҳақидаги янгиланган маълумотлар, АҚШ Федерал захира тизими баёнотлари ва фоиз ставкаси бўйича қарор бўлади, дея қўшимча қилди эксперт. Мутахассис сўнгги пайтларда актив нархининг пасайишини энг йирик криптовалюта биржаси Бинанcедан маблағларни олиб қўйиш билан боғлиқ муаммолар билан изоҳлайди – Чирпичиниковнинг сўзларига кўра, вазиятнинг бошқа сайтларда такрорланиши курсга босим ўтказади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb