Нийтлэлийн агуулга
Маск Twitter'да шахсий хабарларни шифрлашнинг синов версияси ишга туширилганини маълум қилди Илон Маск Twitter'да шахсий хабарларни шифрлашнинг синов версияси ишга туширилганини маълум қилди, дея хабар беради ТАCC. Шахсий хабарларни шифрлаш синови эндигина ишга туширилди. Синаб кўринг, лекин ҳали ишонманг», - деб ёзди Маск Twitter'да. Маск аввалроқ шифрлаш шахсий маълумотларни ҳеч ким, ҳатто «бошига тўппонча тақаса ҳам» кўра олмайдиган қилиб яратиш кераклигини таъкидлаган эди. The Verge порталининг хабар беришича, Twitter аввалроқ платформада хабарларни шифрлашни ишга туширишга бир неча бор уриниб кўрган, бироқ натижа бўлмаган. Маск шифрлашни амалга оширишни ва Twitter 2.0 қарашларининг бир қисми сифатида буни устувор қилишни хоҳлайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb