TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Агуулга
Нийтлэлийн агуулга
Илон Маск олти ҳафта ичида Twitter бош директори лавозимини тарк этади Twitter эгаси Илон Маск олти ҳафта ичида бош директор лавозимини тарк этишини маълум қилди. Маск номи ошкор этилмаган аёл Twitter'нинг янги бош директори бўлади ва унинг ўзи(Маск) ижрочи раис ва техник директор лавозимларини эгаллайди, деди миллиардер ижтимоий тармоқда. "Бу жараён тахминан олти ҳафтадан сўнг бошланади", деб ёзди Маск ўзининг Twitter аккаунтида. Унинг маълум қилишича, директорлик лавозимидан кетганидан сўнг, у компанияда ижрочи раис ва техник директор лавозимларини эгаллайди. Шунингдек, миллиардер компания раҳбари сифатида ўз вориси номини айтмади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb