TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51017

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,380Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 132023.05.13 17:00
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Биткоин курси "қулади" 12 майдаги савдолар давомида биткоин курси 26,13 минг долларга етди ва 17 мартдан бери энг паст даражага тушди. Буни Binance биржаси маълумотлари тасдиқлади. Биткоин бир кунда уч фоиздан кўпроқ йўқотди. Бозор капиталлашуви бўйича иккинчи йирик криптовалюта бўлган Ethereum ҳам тахминан икки фоизга пасайиб, энг паст нуқтада 1740 долларни ташкил қилди. Тошкент вақти билан 19:15 ҳолатига кўра, рақамли активлар мос равишда 26,55 минг доллар ва 1 782 доллардан сотилди. Мутахассислар котировкаларнинг пасайишини крипто бозорининг паст ликвидлиги билан изоҳламоқда, бу эса волатилликни кучайтиради. Каико аналитик компаниясининг тадқиқот директори Клара Медали CNBC телеканалига берган интервьюсида биткоин бозорида сезиларли пасайиш кузатилганини таъкидлади. Пасайиш бозорнинг йирик харид ва сотиш буюртмаларини бажариш қобилиятини акс эттиради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb