TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51032

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,530Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 152023.05.15 17:00
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган меъёрлар белгиланди Жорий йилнинг 10 май куни Президент томонидан имзоланган ЎРҚ–841-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексида тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ – тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда – БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6,6 млн сўмдан 13,2 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жиноят кодексига мувофиқ – Юқоридаги ҳолатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади: ▫️БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима; ▫️3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; ▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари; ▫️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ▫️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Ўша ҳаракатлар: кўп миқдорда зарар етказган ҳолда; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Ўша ҳаракатлар: жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда; уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилмайди. Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb