Нийтлэлийн агуулга
Марказий банк: korzinka.uz кассаларида картадаги маблағларни нақдлаштириш имкони яратилмоқда “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26- ва 27-бандларига кўра, “Тартибга солиш қумдони” рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилмоқда. "Тартибга солиш қумдони" иштирокчиси: “Anglesey Food” МЧЖ ХК (веб-сайти korzinka.uz); синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи: “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш; “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган сана: 2023 йил 28 апрель; синовдан ўтказиш бошланадиган сана: 2023 йил 1 май; синовдан ўтказишни тугатиш санаси: 2023 йил 1 ноябрь. Маркази банкнинг маълум қилишича, синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb