TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51044

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,350Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 172023.05.17 09:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Қозоғистон бир ой ичида Германияга нефть экспортини 150 фоизга оширди Апрель ойида Қозоғистон Германияга нефть экспортини 150 фоизга оширди, дея хабар беради Кazinform «Самруқ-Қазна» фаровонлик жамғармаси матбуот хизматига таяниб. Қозоғистон нефтини «Транснефть» АЖ магистрал нефть қувурлари тизими орқали «Адамова Застава» нефть етказиб бериш пункти йўналиши бўйича Германияга етказиб бериш учун ташиш ҳажми март ойига нисбатан 30 минг тоннага ёки 150 фоизга ошди ва 50 минг тоннани ташкил этди. 2023 йилнинг февраль-апрель ойларида «ҚазТрансОйл» АЖ Германияга 90 минг тонна Қозоғистон нефтини етказиб берди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb