TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51070

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,410Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 232023.05.23 12:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Пекин метросида кафт асосида йўл ҳақи тўлаш лойиҳаси ишга туширилди Пекин метросида йўловчилар йўл юриш картасидан фойдаланиши ёки QR кодини сканерлашлари шарт эмас. Энди улар кафтини сканерлаш орқали тўловни амалга ошириши мумкин, дея хабар беради Синьхуа агентлигига таяниб. Пекин шаҳар транспорт бошқармаси хабар беришича, Дасин халқаро аэропортигача борадиган тезюрар поездда янги технологиядан фойдаланиш бўйича тажриба дастури ишга туширилган. Вокзалдаги чипта машинаси орқали биометрик маълумотларни киритиб, Хитойнинг машҳур WeChat мессенжерида авторизациядан ўтгандан сўнг, йўловчи бекатдаги турникетлардан ўтиш учун кафтини кўрсатиши кифоя. Чиқиш пайтида тўловдан автоматик равишда ечиб олинади. Турникет кафт ва томир нақшини танийди. Янги технология йўловчиларга нақд пули бўлмаган ва смартфонлари қуввати тугаса ҳам метродан фойдаланиш имконини беради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb