TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51076

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,250Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 242023.05.24 09:03
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

«Apple» Хитойда онлайн-дўкон очди «Apple» бу ҳафта Хитойда онлайн-дўкон очди ва «iPhone» ишлаб чиқарувчиси учун ривожланаётган бозорларнинг аҳамияти ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади, дея хабар беради CNN. Аввалроқ Ҳиндистонда биринчи хусусий дўкон очилиши юқори даражада ташкил этилган эди. Навбатдаги воқеа эса тез ривожланаётган Жануби-шарқий Осиёдаги истеъмолчилар «Apple»нинг ҳар қандай маҳсулотини энди тўғридан-тўғри сотиб олишлари мумкинлигини англатади. Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия каби мамлакатлар бозори «Apple» учун муҳим аҳамият касб этади, чунки ривожланган бозорлар, жумладан, Хитойда савдо ўсиши секинлашуви компанияни анъанавий равишда фаол бўлмаган ҳудудларга эътибор қаратишга ундамоқда. Хитой ўнлаб йиллар давомида ишлаб чиқариш, истеъмол нуқтаи назаридан, «Apple» фавқулодда кучайишида асосий ўрин эгаллаган. Ушбу мамлакат компания операциялари учун калит бўлиб қолса-да, технология гиганти энди ўз мавқеини ҳимоя қилишга мажбур. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb