TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Агуулга
Нийтлэлийн агуулга
Маданият ва туризм вазирлиги "Пикник маданияти" тадбирини ташкил қилмоқда Жорий йилнинг 27 май куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказий ҳиёбон ва боғларида ҳамда Тошкент шаҳридаги “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номидаги марказий эко-боғда, соат 10.00 да “Пикник маданияти” тадбири бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабар берди. Тадбирда қўшиқчи-хонандаларнинг чиқишлари, рақслар, цирк томошалари, спорт мусобақалари, расмлар кўргазмаси, кинофильмлар намойиши ўтказилади. Шунингдек, вазирлик барча юртдошлар ва республика меҳмонларини мазкур тадбирга таклиф қилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb