TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51092

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,240Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 262023.05.26 14:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Silicon Valley Bank'нинг янги эгаси юзлаб ходимларни қисқартиради Silicon Valley Bank'ни янги зарбалар кутяпти. Банкнинг янги эгаси First Citizens 500 га яқин ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди, деб хабар беради BBC News. Қарор компания томонидан банк сотиб олинганидан атиги икки ой ўтгач қабул қилинди. Silicon Valley Bank'нинг қулаши АҚШнинг бошқа банклар инқирози хавфини кучайтирди ва бу мамлакат расмийларини аралашишга мажбур қилди. Банкнинг Буюк Британиядаги бўлими март ойида Лондонда жойлашган HSBC томонидан номинал 1 фунт стерлингга (1,25 доллар) сотиб олинган эди. Шу ой бошида HSBC банкни сотиб олиш натижасида унинг фойдаси 1,5 миллиард долларга ошганини айтди. First Citizens ижрочи директори Фрэнк Холдинг банк жорий йил бошида дуч келган қийинчиликларни қайд этди ва қисқартиришлар мижозлар билан ишлайдиган ходимлар эмас, балки корпоратив функциялардаги ходимлар учун бўлишини айтди. BBC News хулосасига кўра, иш ўринларини қисқартириш умумий ишчи кучининг тахминан 3 фоизини ташкил қилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb