TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51097

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,170Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 282023.05.28 08:59
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Калифорнияда «Кўринмас уй» сотувга қўйилди «Кўринмас уй» Калифорния штатида сотувга қўйилди, деб хабар беради CNBC. Джошуа-Три миллий боғидаги уй 18 миллион долларга баҳоланмоқда, бу эса Лос-Анжелесдан икки соат жануби-шарқда жойлашган Сан-Бернардино округидаги шаҳарчада сотиладиган энг қиммат мулк ҳисобланади. Уйга «кўринмас» лақабини қўйишди, чунки у саҳронинг теварак-атрофини акс эттиради, гўё уни тошлоқ ландшафтга яширади ва ичкаридагиларга бутунлай кўринмасдан, манзарани томоша қилиш имконини беради. Объект Джошуа-Три миллий боғидан бир неча қадам нарида жойлашган. Яшаш майдони деярли 5500 квадрат футни ташкил этади, ичида учта ётоқ хонаси, тўртта ҳаммом ва 100 футлик ёпиқ ҳовузи бор. Уй кино продюсери ва ҳозирги эгаси Крис Хэнли ва архитектор Томас Осински томонидан ишлаб чиқилган. Уй сотувга қўйилганидан буён тўрт ой давомида ҳеч ким уни сотиб олишга қизиқмаган, бироқ уни сотиш билан шуғулланувчи иккала риелтор ҳам муваффақиятга ва уй ўз харидорини топишига ишонади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb