TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51105

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,480Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн5-р сарын 302023.05.30 17:47
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

16-20 октябрь кунлари Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессияси Самарқандда ўтказилади Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)нинг Мадрид шаҳридаги қароргоҳида 16-20 октябрь кунлари ташкилот Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясини Самарқандда ўтказиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати ва ташкилот ўртасида битим имзоланди ва тадбирни юқори савияда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили, Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов ҳамда “Ипак йўли” халқаро туризм университети ректори Азиз Абдуҳакимов Самарқанд шаҳрида UNWTO Халқаро туризм академиясини ташкил этиш юзасидан меморандум имзоладилар. Айтиш керакки, мамлакатимиз тарихида илк маротаба БМТ оиласига кирувчи халқаро ташкилот Бош Ассамблеясини қабул қилиш йўлида яна бир муҳим ташламоқда. Бош Ассамблея нафақат Ўзбекистоннинг бой маданияти, туризм салоҳияти, инвестицион жозибадорлигини жаҳон ҳамжамиятига кенг намойиш этади ва балки халқаро туризм индустрияси учун янги даврни очиб берувчи тадбирга айланади. Аслида бу ташаббус хусусида Шавкат Мирзиёев ва ташкилот Бош котиби ўртасида кечган учрашувда илгари сурилган ва Президент томонидан қўллаб-қувватланган эди. Ўз навбатида Самарқандда Халқаро туризм академиясининг ташкил этилиши UNWTO ва Ўзбекистон ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, туризм соҳасида халқаро миқёсдаги мутахассисларни тайёрлаш имконини яратади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb