TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51123

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,120Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн6-р сарын 22023.06.02 05:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Россия Ҳиндистонга энг йирик нефть етказиб берувчига айланди 2023 молия йилида Россиядан Ҳиндистонга хом нефть импорти 14 баробар ошди. Бу ҳақда Business Standard Ҳиндистон захира банкининг йиллик ҳисоботига таяниб хабар бермоқда. Импортнинг умумий ҳажми 162,2 миллиард долларга етди. Бу маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари катта ҳажмдаги рус хом нефтига катта чегирмали нархларда кириш имкониятига эга бўлганлиги билан боғлиқ эди. Натижада Россия мамлакатга энг йирик нефть етказиб берувчига айланди. Ҳиндистон Ғарбнинг Россия нефтига нисбатан санкцияларига расман қўшилмаган, бироқ унинг йирик банклари харидларнинг баррел нархи 60 доллардан паст бўлишига ишонч ҳосил қилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb