TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51131

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,860Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн6-р сарын 32023.06.03 05:11
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

АҚШ Сенати давлат қарзи чегарасини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди АҚШ Сенати давлат қарзини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Бундай маълумотлар овоз беришнинг онлайн трансляциясидан келиб чиқади. Ҳужжат аввалроқ Вакиллар палатаси томонидан тасдиқланган эди. Қонун лойиҳасини 63 сенатор ёқлаб, 36 нафари қарши чиқди. Ҳар икки палата томонидан маъқуллангандан сўнг, қонун лойиҳаси имзолаш учун АҚШ президенти Жо Байденга юборилади. Аввалроқ Вакиллар палатасида 314 дан ортиқ қонун чиқарувчи ҳужжатни қўллаб-қувватлаган, 117 нафари қарши чиққан эди. Қонун лойиҳаси 2025 йил январигача АҚШ давлат қарзини оширишни назарда тутади. Шу билан бирга, республикачилар томонидан таклиф қилинган ислоҳотлар мамлакатда амалга оширилиши керак. Улар, хусусан, COVID-19 пандемияси даврида ёрдам учун ажратилган маблағларни, шунингдек, АҚШ Ички харажатлар хизматини молиялаштиришнинг бир қисмини қайта тақсимлашни таклиф қилишди. АҚШ молия вазири Жанет Еллен маъмуриятнинг фавқулодда чоралари 5 июнгача давлат қарзи чегарасига етиб бориши билан тугаши мумкинлиги, шундан сўнг мамлакат жаҳон иқтисодиётини ларзага соладиган ва Қўшма Штатларда иқтисодий фалокат келтириб чиқарадиган дефолтга дуч келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb